Роналду нима учун “Бавария”га ўтмагани маълум бўлди

Спорт

image

Германиянинг “Бавария” клуби “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Криштиану Роналдуни молиявий сабабларга кўра сотиб олишдан бош тортди. Бу ҳақда “Sport1” нашри хабар берди.

Манбага кўра, 37 ёшли португалияликнинг агентлари немис клубига Роналдуни сотиб олишни таклиф қилишган. Бироқ “Бавария” Криштиануни сотиб олишни истамаган. Сабаби бу клубнинг молиявий тузилмасини бузади. Қолаверса, “Бавария” раҳбарияти жамоада ўз манфаатларини клуб мақсадидан устун қўядиган футболчининг келишини истамаяпти.

Аввалроқ, Роналду Римнинг “Рома” клубига ўтиши мумкинлиги тўғрисида хабарлар тарқалганди.

Маълумот ўрнида, ўтган мавсумда Роналду Англия Премьер лигасида 29 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди. Шунингдек, португалиялик иқтидор эгаси UEFА Чемпионлар лигасининг 7 та ўйинида 6 та гол уришга муваффақ бўлди.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Роналду

Баҳолаганлар

297

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг