Роналду МЮнинг АПЛдаги биринчи мағлубиятига изоҳ берди
Спорт
−
26 Сентябрь 2021
9521Кеча, 25 сентябрь куни “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Криштиану Роналду Англия чемпионатининг 6-тури доирасида “Астон Вилла”дан учралган мағлубиятга (0:1) ўзининг Instagram саҳифасида изоҳ берди.
“Бу фақат бошланиши, лекин Премьер лигадек кучли чемпионатда ҳар бир очко муҳим. Биз зудлик билан ушбу мағлубиятга реакция кўрсатишимиз, диққатни бир жойга тўплашимиз ва ҳақиқий кучимизни намойиш этишимиз керак”, дейди Роналду.
Аввалроқ, “Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Оле Гуннар Сульшер 36 ёшли Криштиану Роналдунинг жисмоний ҳолати ва футболчилик фаолиятини қачон якунлаши мумкинлиги ҳақида ўз фикрини билдирганди.
Маълумот учун, португалиялик футболчи “Манчестер Юнайтед”га қайтганидан сўнг, майдонга тушган ҳар бир ўйинида гол ураётган эди. Бироқ, “Астон Вилла” “қизил иблислар”дан гол ўтказиб юбормади ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, манчестерликларнинг 18 ўйинлик мағлубиятсиз сериясига нуқта қўйди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь