Фернандеш МЮнинг шартнома узайтириш таклифини рад этди 

Спорт

image

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” жамоаси ярим ҳимоячиси ва сардори Бруно Фернандеш клубнинг шартномани узайтириш бўйича яхшиланган таклифини рад этди. Бу ҳақда журналист Саша Тавольери Х ижтимоий тармоғида хабар берди.  

Манбага кўра, инглиз клуби футболчига йиллик маошини 500 минг еврога оширишни таклиф қилган. Бироқ бу миқдор Фернандешни шартномасини узайтиришга ишонтириш учун етарли бўлмаган.

Португалиялик ярим ҳимоячининг “Манчестер Юнайтед” билан амалдаги шартномаси 2027 йил 30 июнгача амал қилади.

Маълумот учун, Бруно Фернандеш 2020 йил январидан буён “Манчестер Юнайтед” сафида тўп тепиб келмоқда. Ўтган мавсумда у барча мусобақаларда 37 та учрашувда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 22 та голли узатмани амалга оширди.

“Transfermarkt” маълумотларига кўра, 30 ёшли футболчининг бозор қиймати 35 миллион еврони ташкил этади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг