Роналду МЮ бош мураббийи билан учрашди ва машғулотларни бошлади

Спорт 5407
image

Аввалроқ, “Манчестер Юнайтед” раҳбарияти Британия ҳукуматига португалиялик футболчи учун белгиланган 5 кунлик карантинни олиб ташлаш тўғрисида мурожаат қилиб, рад жавобини олгани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун, 7 сентябр куни “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Криштиану Роналду жамоага қайтганидан сўнг, биринчи марта Каррингтондаги базага келди. Бу ҳақда манкунианликларнинг расмий нашри хабар берди.

Жамоадошлари билан машғулотлар бошланишидан олдин Роналду бош мураббий Оле-Гуннар Сульшер билан учрашган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 27 август куни Криштиану Роналду “Ювентус”дан “Манчестер Юнайтед”га 15 миллион евро эвазига кўчиб ўтган эди. Футболчи “қизил иблислар” сафида 2003 йилдан 2009 йилгача тўп тепган. Ўтган мавсум Италия А Сериясида 29 та гол билан турнир тўпурарига айланганди.

Жорий йилнинг 1 сентябрь куни эса Роналду Португалия сафида Ирландия терма жамоасига қарши ўйинда дубль қайд этиб, терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди. У ўз мамлакати либосида 180 та ўйин ўтказиб, 111 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилган.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 222
Рейтинг: 3
t
×