МЮ Британия ҳукуматидан Роналду учун карантин чекловини олиб ташлашни сўради

Спорт

image

Кеча, 4 сентябрь куни Манчестерга етиб борган Криштиану Роналду 5 кунлик карантиндан ўтиши керак.

Шу боис, “Манчестер Юнайтед” раҳбарияти Британия ҳукуматига португалиялик футболчи учун карантинни олиб ташлаш тўғрисида мурожаат қилди, аммо рад жавобини олди. Бу ҳақда “Manchester evening news” нашри хабар берди.

Эндиликда Роналду 5 кунлик карантиндан кейингина “Қизил иблислар” билан машғулотларни бошлаши мумкин бўлади. Карантиннинг иккинчи ва бешинчи кунларида футболчи коронавирус учун тестдан ўтади. Шундан сўнг, у жамоа машғулотларига қўшилади.

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Юнайтед” жорий йилнинг 11 сентябрь куни “Олд Траффорд” стадионида “Ньюкасл”га қарши ўйиндан уч кун олдин қўшилиши мумкин. Роналдунинг дебюти шу ўйинда амалга ошиши кутилмоқда. Агар у терма жамоа йиғинини эрта тарк этмаганида, бу ўйинга қадар карантин муддатини ўташга улгурмаган бўларди.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Юнайтед Криштиану Роналду Британия ҳукумати Олд Траффорд

Баҳолаганлар

69

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг