Роналду модель Майоргани зўрламаган бўлиб чиқди
Спорт
−
23 Ноябрь 2023
16103Зўравонликда айбланаётган “Ал-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду оқланди. Бу ҳақда “Daily Mail” хабар берди.
Аввалроқ, модель Кетрин Майорга португални зўравонликда айблаб, даъво аризаси ёзганди, бироқ моделнинг даъвоси суд томонидан рад этилди.
Жараён 2018 йилнинг сентябрида бошланган. Майоргага кўра, 2009 йил июнь ойида Роналду меҳмонхонада Майоргани зўрлаган. Модель бўлиб ўтган воқеаларни ҳеч кимга айтмагани учун Роналдудан 375 минг АҚШ доллар олганини айтган.
Кейинчалик португалиялик футболчи Майоргага ҳақиқатдан ҳам пул берганини тан олди, лекин зўрлаш фактори ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.
2021 йил апрелида Майорга Роналдудан маънавий зарар учун товон пули сифатида 65 миллион евро талаб қилган, бироқ моделнинг айблови ўз исботини топмаган. 2022 йил июнь ойида унинг даъвоси рад этилди - судья Женнифер Дорси даъвогарни нотўғри хатти-ҳаракатлари ва ўғирланган махфий ҳужжатлардан фойдалангани сабаб бу ишни рад этди.
LiveБарчаси