Роналду MMA ва боксга футболдан кўпроқ қизиқишини айтди
Спорт
−
15 Декабрь 2020
13088Португалия терма жамоаси ва Италиянинг “Ювентус клуби форварди Криштиану Роналду “Parallel worlds” номли ҳужжатли фильмда бокс бўйича жаҳон чемпиони Геннадий Головкинга телевизор орқали қайси спорт турларини кузатиши ҳақида гапириб берди.
“Менинг иштиёқим футболга, аммо телевизорда бошқа спорт турларини кўришни афзал биламан. Футбол билан бокс ёки UFC’даги жангни томоша қилишни танлаш керак бўлса, мен футболни танламасдим”, дейди Роналду.
Роналду Италиянинг “Ювентус” жамоасида 2018 йилдан бери ўйнаб келмоқда. Бунгача, у Испаниянинг “Реал”, Англиянинг “Манчестер Юнайтед” ва Португалиянинг “Спортинг” жамоаларида ўйнаган. 35 ёшли португалиялик беш карра “Олтин тўп” соҳиби, беш карра Чемпионлар Лигаси ғолиби, уч карра Англия чемпиони ва икки карра Испания ҳамда Италия чемпионидир. Роналду УЕФА Чемпионлар Лигаси ва Европа кубоги тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади (132 та гол). Сўнгги 10 мавсумда у олти марта мусобақанинг энг яхши тўпурарига айланган.