Роналду машҳур соат брендига 1 миллиард доллар сармоя киритди
Спорт
−
13 Июль 2023
9659Португалиялик футболчи Криштиану Роналду қўлсоатларнинг онлайн сотуви билан шуғулланувчи Chrono24 компаниясига сармоя киритди. Бу ҳақда компания ўз Instagram саҳифасида маълум қилди.
Қайд этилишича, Роналду компанияга 1 миллиард доллар инвестиция киритган.
“Ҳеч ким Криштиану каби қиммат соатларга бўлган муҳаббатни дунёга келтира олмайди. Роналду нафақат буюк спортчи, балки қимматбаҳо товарлар ва технологияларни яхши тушунадиган инвестор”, дейди Chrono24 бош директори Тим Страке.
Эслатиб ўтамиз, май ойида Jacob&Co бренди эгаси асли ўзбекистонлик бўлган Ёқуб Арабов Роналдуга Саудия Арабистонида ўз брендининг соатлар бутиги очилишида 105 минг евролик (1 миллиард 315 миллион сўм) аксессуар совға қилганди. Криштиануга совға қилинган соатда футболчининг сурати бор. Шунингдек, соат 26 та оқ олмос билан безатилган.