Асли ўзбекистонлик бизнесмен Роналдуга 1,5 млрд сўмлик соат совға қилди (фото)
Спорт
−
12 Май 2023
44005“Ал-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду Саудия Арабистонида Jacob&Co соатлар бутики очилишида 105 минг евролик (1 миллиард 315 миллион сўм) ушбу аксессуар билан тақдирланди. Бу ҳақда “Daily Mail” хабар берди.
Роналдуга совға қилинган соатда футболчининг сурати бор. Шунингдек, у 26 та оқ олмос билан безатилган.
Компания Роналдунинг фаолиятидаги энг яхши лаҳзаларни акс эттирувчи янги коллекцияни тақдим этишни режалаштирмоқда.
Тўпламдаги энг қиммат соат 131 минг евро туради.
Маълумот учун, Jacob&Co бренди эгаси асли ўзбекистонлик бўлган Ёқуб Арабовдир. У 1965 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Кўпгина машҳур шахслар ва шоу-бизнес вакиллари Jacob&Co брендининг доимий мижози ҳисобланади.