Роналду “Манчестер Юнайтед”га қайтиши мумкин

Спорт 5665
image

Туриннинг "Ювентус" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду "Манчестер Юнайтед"га қайтиши мумкин. Бу ҳақда журналист Николо Скира Twitter'даги саҳифасида хабар берган.  

Манбанинг хабарига кўра, инглиз клуби аллақачон футболчининг агенти Жорже Мендеш билан боғланиб, ушбу трансфер тафсилотларини муҳокама қилган. 

Португалияликнинг "Ювентус" билан шартномаси 2023 йил ёзида ўз ниҳоясига етади, аммо Турин клуби молиявий муаммолар туфайли Роналдуни олдинроқ сотиши мумкин. 

Футболчи 2002-2003 йилларда "Спортинг"да, 2003 йилдан 2009 йилгача "Манчестер Юнайтед"да ўйнаган. 

У 2018 йилда "Реал"дан "Ювентус"га ўтган эди. 

Жамоа таркибида Роналду Италиянинг икки карра чемпионига айланди. Ушбу мавсумда португалиялик ҳужумчи Италия чемпионатининг 28 та учрашувида қатнашди. Унинг ҳисобида 25 та гол ва 3 та голли пас бор.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 354
Рейтинг: 3
Теглар
t
×