Роналду кетгач узоқ вақт босим остида ўйнадим – Мората
Спорт
−
11 Ноябрь 2021
2784“Ювентус” ҳужумчиси Алваро Мората Криштиану Роналдунинг “Манчестер Юнайтед”га кетиши оқибатлари ҳақида гапирди.
“Роналду кетганидан сўнг, барчамизда бўлганидек, узоқ вақт босим остида ўйнадим. Жамоа манфаати учун кўп ишлашим керак эди, аммо тушунарсиз вазиятга тушиб қолдим, шу сабаб ўйинларга 100 фоиз тайёр бўлсамда, гол ура олмадим. Сўнгги ўйинларда мени чап қанотда синаб кўришди. Лекин асосийси ўйнаш ва мураббийнинг айтганини қилиш”, дейди Мората.
Мората бундан аввал ҳам Роналду ҳақида фикр билдирган ва уни теннисчи рафаэль Надалга қиёслаган эди:
“У шубҳасиз дунёдаги энг кучли футболчи, Роналдунинг ўйинига қойил қолмай иложингиз йўқ. Унинг асаблари ўта мустаҳкам, шунинг учун у Надалга ўхшайди. У шахсий натижа учун эмас, жамоа ғалабаси учун ишлайди, қўлидан келган барчасини қилади. Тинимсиз меҳнат уни шу даражага етказган. Бундан буёғига ҳам у билан тўп суришни хоҳлардим. Бу мавсум ҳам Туринда қоламан, қолганини эса вақт кўрсатади”.
Маълумот учун, Алваро Мората жорий мавсум “зебралар” сафида 14 та учрашувда майдонга тушган ва 4 та гол уриб, бир голли узатмани амалга оширган.