Роналду қийин йўлни танлади – Лотар Маттеус

Спорт

image

Футбол бўйича 1990 йилги “Олтин тўп” соҳиби Лотар Маттеус Криштиану Роналдунинг “Манчестер Юнайтед”га қайтиши ҳақида фикр билдирди. 

“Криштиану Роналду “Ювентус”ни тарк этиб, “Манчестер Юнайтед”га қайтишга қарор қилгани тўғримиди? Менимча, ҳа! У барчасини тўғри амалга оширди чунки, жуда қийин йўлни танлади. Роналду дунёнинг энг яхши лигасига қайтиб, 4 та гол урди”, дейди немис футболчиси.

Эслатиб ўтамиз, 36 ёшли Роналду жорий мавсум “Қизил иблислар” сафида 3 та ўйинда майдонга тушди ва тўрт марта рақиб дарвозасига йўл топди.

Маълумот учун, Лотар Маттеус “Бавария” ва “Интер” сафида тўп тепган. Германия терма жамоаси таркибида 1880 йил Европа, 1990 йил Жаҳон чемпионлигини қўлга киритган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ювентус МЮ Роналду Интер Лотар Маттеус

Баҳолаганлар

850

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг