Роналду қишда бошқа жамоага ўтиши мумкин
Спорт
−
12 Ноябрь
10509“Ал-Наср” клубининг португалиялик юлдузи Криштиану Роналду қишда “Ал-Ҳилол” аъзосига айланиши мумкин. Бу ҳақда “Sport” нашри хабар берди.
Манбага кўра, “Ал-Ҳилол” Неймар билан шартномани бекор қила олса, январь ойида Криштиануни олиб келишга ҳаракат қилади, бироқ Роналдунинг опаси Катя Авейро укасининг “Ал-Ҳилол”га ўтиши ҳақидаги пости остига бундай мазмундаги хабарлар ишончсиз эканлигини билдирди.
“Нималарни ёзяпсан? Футбол ҳақида ҳеч нарсани тушунмасанг керак. Менга қўнғироқ қилганингда, мен сенга бу жамоалар ўртасидаги рақобат ва бу ўтишнинг амалга ошиш эҳтимоли ҳақида айтиб берардим”, деб ёзди Авейро.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Неймар собиқ клуби Бразилиянинг “Сантос” жамоасига қайтиши мумкинлиги хабар қилинганди.