Неймар “Сантос”га қайтадими?

Спорт

image

Бразилиянинг “Сантос” клуби ҳозирда собиқ футболчиси Неймар билан музокара олиб бормаяпти. Бу ҳақда клуб ижрочи директори Марсио Кальвес маълум қилди.

32 ёшли футболчи Неймар ҳозирда Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” жамоасида тўп суради.

“Неймар билан расмий музокаралар олиб бормаяпмиз, аммо ҳар бир мухлис унинг клубга қайтишини орзу қилади. “Сантос” Неймар билан ажойиб муносабатда. Фаолиятини шу ерда бошлаган ва қайтиш эҳтимоли унинг “Ал-Ҳилол”даги иштиёқи ва ўйинига боғлиқ. 60 фоиз ишонаманки, Неймар “Ал-Ҳилол” билан шартномаси якунлангач, сафимизга қўшилади. У қайтишга рози бўлиши мумкин, чунки у “Сантос”ни яхши кўради ва 2026 йилги Жаҳон чемпионати ҳақида ўйлаяпти”, дейди Кальвес.

Маълумот учун, Неймар 2009 йилдан 2013 йилгача “Сантос” сафида тўп тепиб, 102 та ўйинда майдонга тушган ва 54 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилган. 2013 йилда футболчи “Сантос”ни тарк этиб, “Барселона” сафига бориб қўшилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Неймар Сантос Марсио Кальвес

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг