Роналду Instagram`даги обуначилари сони бўйича рекордчига айланди

Спорт 13351
image

“Ювентус” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Instagram ижтимоий тармоғидаги обуначилари сони бўйича ҳайратланарли даражага эришди. 35 ёшли португалияликнинг саҳифасини кузатувчилар 250 млндан ошиб кетди. 

Instagram`нинг ўз расмий саҳифасини ҳисобга олмаганда бу ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасидаги энг катта кўрсаткич. Instagram расмий саҳифасини 382 млн одам кузатади.

Машҳурлар орасида иккинчи энг оммабоп аккаунт – америкалик қўшиқчи Ариана Гранденинг саҳифаси – 214 миллион обуначи, учинчи ўринда актёр, собиқ курашчи Дуейн “Скала” Жонсоннинг саҳифаси – 209 миллион обуначи.

Футболчилар орасида португалияликдан кейинги ўринни “Барселона” ҳужумичиси Лионел Месси эгаллади – 175 млн обуначи. Учинчи ўрин бразилиялик ҳужумчи Неймарга насиб қилди – 144 млн обуначи.

Аввалроқ, Роналду “Globe Soccer” нашрига кўра, XXI асрнинг энг яхши ўйинчиси деб топилганди. Шунингдек, Роналду спортдаги ютуқлари учун "Golden Foot" мукофотига сазовор бўлганди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 681
Рейтинг: 2.9
t
×