Роналду футболдаги кумирлари кимлигини айтди
Спорт
−
04 Март
4265Португалиялик 40 ёшли футбол афсонаси Криштиану Роналду бразилиялик Роналдо ва Роналдиньони ўзининг футболдаги кумири ҳисоблайди. Бу ҳақда Криштиану “Give me Sport” нашрига берган интервьюсида айтди.
“Роналдо Назарио ва Роналдиньо Гаучо футбол учун кўп нарса бера олди, улар ўз тарихини қолдирди. Тўғри, мен улардан кўра кўпроқ индивидуал унвонларни қўлга киритганимни айтишим мумкин, лекин иккаласи ҳам Жаҳон чемпионатларида ғалаба қозонган. Қайси бирининг кучлироқлиги муҳим эмас, муҳими улар футболга кўп нарса бера олган”, дейди Роналду.
Маълумот учун, Роналдо ҳозир 48, Роналдиньо эса 44 ёшда. Назарио профессионал футболдаги фаолиятини 1993 йилда бошлаб, 2011 йилда якунлаган. Роналдиньо эса 1998-2015 йиллар давомида тўп тепиб, кўплаб совринларни қўлга киритган. Ҳар икки футболчи Жаҳон чемпионати ва Европа Чемпионлар лигаси бош совринини қўлга киритган. Роналдо 2 марта, Роналдиьо 1 марта “Олтин тўп” совринига эга чиққан.
LiveБарчаси
Доллар курси яна ошди.
15 Июль
Москва яна сув остида қолди.
15 Июль