Роналду футбол тарихидаги энг яхши тўпурар бўлди

Спорт

−

image

Кеча, 20 январь куни Туриннинг "Ювентус" клуби Италия Суперкубоги доирасида "Наполи"га қарши ўйин ўтказди. Туринликлар ҳужумчиси Криштиану Роналду иккинчи бўлим ўрталарида ҳисобни очди. 

Бу Роналдунинг карьерасидаги 760-гол эди, шундан сўнг у футбол тарихидаги энг яхши тўпурар бўлди. 

Бунгача голлар сони бўйича мутлақ рекорд чехиялик ҳужумчи Йозеф Бицанга тегишли эди. У 1931-1955 йиллар давомида 759 та гол урган. 

Роналду бутун фаолияти давомида 1036 та учрашув ўтказган ва уларда 760 та гол урган. 

У "Спортинг", "Манчестер Юнайтед","Реал" ва "Ювентус" клубларида ҳамда Португалия терма жамоасида ўйнаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

635

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг