Роналду “Челси”га ўтмаслигининг сабаби маълум бўлди

Спорт 2780
image

Англиянинг “Челси” клуби бош мураббийи Томас Тухель “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Криштиану Роналдуни ўз жамоаси сафига қўшиб олишга қизиқмаяпти. Бу ҳақда “Daily Mail” нашри хабар берди.
 
Манбага кўра, Тухель “Челси”га бақувват ва ҳаракатчан ҳужумчи келишини истамоқда. Сабаби германиялик мураббийнинг ўйин услуби прессинг қилишга мослашган.

Эндликда Роналдуни таклиф қилиши мумкин бўлган жамоалар ичида “Бавария” ва ПСЖ қолмоқда. Бироқ ушбу икки жамоадан ҳеч бири португалиялик ҳужумчини сотиб олиш борасида расмий таклиф билан чиқмаган.

Аввалроқ, “Манчестер Юнайтед” Роналдуни Англия клубига сотмоқчи эмаслиги ҳақида хабар берилганди.

Маълумот учун, Роналду ўтган мавсумда “қизил иблислар” сафида 38 та ўйинда майдонга тушиб, 24 та гол уришга эришган. "Тransfermarkt" портали португалиялик иқтидор эгасини 35 миллион еврога баҳоламоқда.

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 36
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×