Роналду буёғига ақлини кўпроқ ишлатади – Тиссеран 

Спорт

image

“Ал-Иттиҳод” ҳимоячиси Марсель Тиссеран Саудия Арабистони кубоги ярим финалида “Ал-Наср”га қарши баҳс олдидан португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда “Footmercato” нашри хабар берди.

“Роналду ўз устида тинимсиз ишалётганини кўряпмиз. Аммо ҳозир унинг оёқлари 20 ёшли йигитникидай эмас. Энди унга жамоадошлари кўпроқ керак. Бундан буёғига футболчи ақлини кўпроқ ишлатади, ҳаракатларига ва вазиятни ҳис қилишга кўпроқ эътибор беради. Ўйлайманки, у тезда Саудия Арабистони чемпионатига мослашиб кетади”,  дейди Тиссеран.

Роналду 22 январь куни “Ал-Наср”да дебют ўйинини ўтказди. Саудия Арабистони чемпионати 14-турида “Ал-Наср” ўз уйида “Ал-Иттифоқ”ни қабул қилиб кичик ҳисобда ғалабага эришди. 

Маълумот учун, “Ал-Наср” – “Ал-Иттиҳод” учрашуви бугун, 26 январь куни Тошкент вақти билан 23:00 да старт олади.


Мақола муаллифи

Теглар

Роналду Тиссеран

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг