Роналду бошчилигидаги “Ал-Наср” ОЧЛ ярим финалида мағлуб бўлди
Спорт
−
01 Май 2025 4526 1 дақиқа
Кеча, 30 апрель куни Осиё Чемпионлар лигаси ярим финалида “Ал-Наср” Япониянинг “Кавасаки” клубига қарши ўйнаб, 3:2 ҳисобида мағлуб бўлди ва иштирокини якунлади.
Саудияда ўтган ярим финал баҳснинг 10-дақиқасида Ито ҳисобни очди. 28-дақиқада Мане ҳисобни тенглаштирди. Биринчи тайм охирида японлар футболчиси Озеки меҳмонларни яна ҳисобда олдинга олиб чиқди. 76-дақиқада Иенага орадаги фарқни 2 тага оширди ва ҳисобни 3:1 кўринишига келтириб қўйди. 87-дақиқда Айман Яҳё якуний нуқтани қўйди, 3:2.
Шу тариқа,“Кавасаки Фронтале” Осиё Чемпионлар лигаси финалига йўл олди. 3 май куни Осиё Чемпионлар лигаси финалида “Ал-Аҳли” ва “Кавасаки” жамоалари тўқнаш келади.