Роналду бир ўқ билан икки қуённи урди
Спорт
−
03 Декабрь 2022
18245Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Жаҳон чемпионатида 100 та зарба йўллаган биринчи футболчига айланди.
Шунингдек, португалиялик тарихда ҳам Жаҳон чемпионати, ҳам Европа чемпионатида 20 дан ортиқ ўйин ўтказган биринчи футболчи бўлди. Роналду Европа чемпионатида 25 учрашувда, Жаҳон чемпионати баҳсларида 20 марта майдонга тушди. ЖЧдаги юбилей, Жанубий Корея терма жамоасига қарши ўйин бўлди ва корейсларга қарши баҳсда Роналду бошчлигидаги Португалия имкониятни бой берди.
Эслатиб ўтамиз, 37 ёшли португалиялик собиқ жамоаси "Манчестер Юнайтед" билан шартномасини бекор қилганидан сўнг эркин агент мақомида бўлиб турибди.
1/8 финалда Португалия "G" гуруҳида 2-ўринни эгаллаган Швейцария терма жамоаси билан ўйнайди.
LiveБарчаси
Асад ҳокимияти ағдарилди.
08 Декабрь