Роналду Баҳодир Жалоловни ҳайрон қолдирди
Спорт
−
31 Октябрь 2023
90496Жорий йилнинг 28 октябрь куни Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида британиялик боксчи Тайсон Фюри ва собиқ UFC жангчиси Френсис Нганну ўртасида жанг бўлиб ўтди. Фюри-Нганну жангини томоша қилишга ва жанг олди тадбирларда иштирок этишга ўзбекистонлик профессионал боксчи Баҳодир Жалолов ҳам таклиф этилди.
Жангдан бир кун олдин бўлиб ўтган дунё спорти юлдузлари иштирокидаги маросимларда ўзбекистонлик боксчи ҳам иштирок этди. Жалолов QALAMPIR.UZ'га Риёдда Криштиану Роналду билан кўришгани ва португалиялик юлдуз билан нима ҳақида суҳбат қурганини маълум қилди.
“Тўғриси, Роналдуни ўзи ёнимга келиб мендан эртага рингда жанг қилиш ёки қилмаслигимни сўради. “Йўқ, тушмайман”, деб жавоб бердим. Очиғи, ҳайрон бўлдим, чунки Роналду мендан бу ҳақда сўрайди деб ўйламагандим”, дейди Жалолов.
Таъкидлаш жоиз, Фюри-Нганну жанги бокс қоидалари асосида ўтказилди. 10 раунд давом этган жанг якунида Буюк Британия вакилининг қўли баланд келди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь