Роналду аввалроқ кетгани маъқул эди – “Ювентус” сардори
Спорт
−
21 Октябрь 2021
8691Италия терма жамоаси ва “Ювентус” сардори Жоржо Кьеллини португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналдунинг “Манчестер Юнайтед”га ўтиши ҳақида фикр билдирди. Унинг таъкидлашича, 36 ёшли футболчининг Турин клубидан кетиши жамоага сезиларли таъсир ўтказган.
“Биз шундай даражага етдикки, Криштиану ўйнаши учун янги мақсадлар ва янги жамоага муҳтож эди. Қачонки у шундай жамоани топса, бу ҳал қилувчи омилга айланади. У буни “Манчестер Юнайтед”да аллақачон исботлади. Ювентус”да ёшартириш даври бошланди. Агар Роналду клубда қолганида, у қўшимча қийматга айланган бўларди. Унинг келажак ҳақида эмас, бугуни ҳақида кпўпроқ қайғуриши одатий ҳолдир. Усиз бир нечта ўйинларда муҳим очколарни йўқотдик. Криш 28 августда жамоадан кетди, агар “Кекса синьора”ни олдинроқ тарк этганида яхшироқ тайёргарлик кўришга улгурган бўлардик”.
Аввалроқ, италиялик собиқ футболчи Антонио Кассано ўзи тузган футбол тарихидаги энг яхши бешта футболчи рўйхатида Роналдунинг номи йўқлигини маълум қилганди.
Маълумот учун, МЮ футболчиси Криштиану Роналду ЕЧЛ 3-туридан ўрин олган “Аталанта”га қарши учрашувнинг 81-дақиқасида гол уриб жамоасига ғалаба келтирган эди.
LiveБарчаси