Роналду АПЛда апрелнинг энг яхши футболчиси бўлди

Спорт 1915
image

Англия Премьер Лигасида апрель ойининг энг яхши футболчиси ва мураббийи тақдирланди. Бу ҳақда АПЛ расмий сайтида хабар берилди.

Қайд этилишича, “Бeрнли” устози Майкл Жексон Премьер лиганинг апрель ойидаги энг яхши мураббийи, деб топилган.

“Бeрнли” апрель ойида Майкл қўли остида учта ғалабага эришган. “Бeрнли” томонидан“Саутгемптон” (2:0), "Вулверхэмптон" (1:0) ва "Уотфорд" (2:1) таслим қилинган. Шунингдек, "Вест Хэм" (1:1) билан дуранг натижа қайд этилган.

Ойнинг энг яхши мураббийи номига Жексондан ташқари,  “Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп, “Манчестер Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиола ва “Брентфорд” устози Томас Франк даъвогарлик қилган эди.

Португалиялик футболчи Криштиану Роналду эса Премьер лигада ойнинг энг яхши футболчиси, дея эътироф этилган

Португалиялик форварддан ташқари, Кевин де Брюйне, Габриэл Жезус (иккаласи ҳам “Манчестер Сити”), Леандро Троссард (“Брайтон”), Тиаго Алькантара (“Ливерпуль”), Сон Хён Мин (“Тоттенхэм”), Бруно Гимарайш (“Ньюкасл”) ва Натан Коллинз (“Бeрнли”) каби футболчилар ҳам апрель ойида энг яхши бўлишга даъвогар эди.

Маълумот учун, март ойида “Тоттенхэм” ҳужумчиси Харри Кейн энг яхши футболчи, деб топилганди.

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 15
Рейтинг: 3.3
Теглар
t
×