Роналду америкалик болаларга ўз имзоси туширилган футболкалар юборади

Спорт 1740
image

“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Криштиану Роналду Янги йил байрами учун болаларга имзоси туширилган футболкалар юборади. Яъни Криш америкалик қўшиқчи Пинкнинг хайрия тадбирида иштирок этишга рози бўлган.

“Салом Криштиану! Бу йил мен бир қанча болалар учун Рождествога ҳомийлик қиламан. Улар сенинг футболкаларингдан бошқа ҳеч нарсани хоҳламайдилар. Уларнинг орзуларини рўёбга чиқаришга қарор қилдим. Менга болаларнинг ҳаётини ўзгартиришда ёрдам бера оласанми? Биламан, сен доимо ажойиб ишларни амалга оширгансиз”, дея ёзган Пинк ўз Twitter саҳифасига.

Бу сўровга Роналду дарҳол жавоб қайтарган ва розилик берган:

“Салом, Пинк, мен сизларга ёрдам бера олишимдан хурсандман. Болалар учун бир нечта дастхатим туширилган либосларни юборяпман, муаммо йўқ. Буни амалга ошираётганинг ажойиб!”. 

Эслатиб ўтамиз, 36 ёшли португалиялик футболчи UEFA Чемпионлар лигаси бир мавсумида 3 ўйинда ғалаба голини урган биринчи футболчига айланган эди. Бунга қадар ҳеч ким ушбу натижага эриша олмаган. У “Вильярреал”га қарши дастлабки баҳснинг 95-дақиқаси (3:2) ва иккинчи учрашувнинг 78-дақиқасида (2:0), шунингдек, “Аталанта” билан ўйиннинг 81-дақиқасида (3:2) ғалаба голини киритган.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 13
Рейтинг: 3.2
t
×