Роналду “Ал-Наср”дан кетмоқчи 

Спорт

image

Португалиялик футбол юлдузи Криштиану Роналду “Ал-Наср” клубини тарк этиб, Европага қайтишни истамоқда. Бу ҳақда “El Nаciоnаl” нашри хабар берди. 

Роналду "Ал-Наср" жамоасига жорий йилнинг январь ойида бориб қўшилган ва 200 миллион евро маош билан икки йилга шартнома тузганди. Бироқ футболчи ушбу катта суммадан воз кечишга тайёр. 

Таъкидланишича, Криштиану “Реал”га футболчи сифатида эмас, клуб элчиси сифатида қайтиши мумкин.  

Манбага кўра, Флорентино Перес Криштианунинг "Сантьяго Бернабеу”да ўйнамаслигини айтиб ўтган. Лекин клубда Роналду учун доим ўрин борлигини ҳамда суперюлдузни жамоага бегона эмаслигини тушунтирган. 

“Манчестер Юнайтед”, “Ювентус” ва “Реал”нинг собиқ футболчиси “Ал-Наср”да бор йўғи 5 ой тўп сурди ва клуб сафида барча турнирларда 15 ўйинда 12 та гол урди.


Мақола муаллифи

Теглар

Роналду Ал-Наср

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг