Роналду “Ал-Наср”да яна бир йил ўйнайдиган бўлди

Спорт

image

Португалия терма жамоаси ва “Ал-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду клуб билан шартномасини 2026 йилга қадар узайтирди. Бу ҳақда араб нашрлари хабар берди.

Манбага кўра, португалиялик мега юлдуз Саудия клуби сафида 2026 йилнинг ёзигача ўйинайди. Клуб Роналдунинг маошини яна оширди. Ҳозирча Роналдунинг маоши қанчага оширилгани маълум эмас. Шунингдек, Криштиану билан боғлиқ вазиятни “Ал-Наср”нинг асосий рақобатчиси “Ал-Ҳилол” кузатиб борди ва Неймарга бериладиган маошдан кўра 2 баробар кўпроқ тўлашга тайёрлигини билдирди, бироқ 39 ёшли Роналду “Ал-Наср”да қолишга қарор қилди.

Маълумот ўрнида, 39 ёшли футболчи Саудия чемпионати вакилига 2023 йилда келиб қўшилган ва унинг амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзида якунига етади. Криштиану жамоа сафида умумий 90 та ўйинда майдонга тушиб, 81 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Роналду фаолиятини якунлаши мумкинлиги хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Криштиану Роналду Португалия Ал-Наср

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг