Роналду фаолиятини якунлаши мумкин
Спорт
−
06 Январь
10440“Ал-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду Саудия клубидаги келажаги борасида бир қарорга келишга шошилмаяпти. Бу ҳақда “TEAMtalk” хабар берди.
Манбага кўра, португалиялик футболчи келажаги учун учта вариантни кўриб чиқмоқда. Биринчи фикр “Ал-Наср” билан шартномани узайтириш ва раҳбариятдан таркибни жиддий кучайтиришни сўраш ҳисобланади. Роналду Португалияга қайтиш имкониятини ҳам кўриб чиқмоқда. Криштианунинг учинчи варианти – профессионал футболчилик фаолиятини якунлаш.
Роналду “Ал-Наср”да 2023 йилдан буён ўйнаб келмоқда. Кейинги ой 40 ёшга тўладиган футболчининг Риёд клуби билан шартномаси 2025 йил охирига қадар мўлжалланган. Айни дамда футболчининг трансфер қиймати 12 миллион еврога баҳоланмоқда.
Маълумот учун, ҳужумчи жорий мавсум “Ал-Наср” сафида 19 та баҳсда майдонга тушиб, 16 та гол урди ва 3 та голга ҳаммуаллифлик қилди. Футболчи Саудия клуби сафида бир нечта индивидуал совринларга эга чиққан бўлса ҳам, ҳали жамоавий кубокларни ютгани йўқ.
LiveБарчаси
07 Январь