Роналду 39 ёшида нимани орзу қилаётганини айтди

Спорт

image

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Ирландия терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувидан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Гол уриш ёқимли, мен бундан завқ оламан. Биламан, мен футболда кўп қолмайман. 35 ёшга тўлгандан кейин йилдан-йилга ўйнаш ўзгача завқ бағишлайди. Мен эса ҳозир 39 ёшдаман ва шу ёшда ҳам терма жамоада эканлигимдан хурсандман. Гол уриш менинг ДНКмда бор. Асосийси, ўз ишини севишдир. Менинг терма жамоага бўлган муҳаббатим абадий. Шу ёшимда терма билан соврин ютишни орзу қиламан”, дейди.

Қайд этиш жоиз, Португалия-Ирландия баҳси 3:0 ҳисобида португалларнинг ғалабаси билан якунланди ва Криштиану учрашувда рақиб дарвозасига 2 та тўп киритишга муваффақ бўлди. Шундай қилиб, Португалия навбатдаги ўйинини Европа чемпионатида ўтказади.

Маълумот учун, 2024 йилги Европа чемпионати Германияда бўлиб ўтади. Турнир 14 июндан 14 июлга қадар давом этади. Гуруҳларда биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллаган жамоалар, шунингдек, тўртта энг яхши 3-ўрин эгалари 1/8 финалга йўл олади. Турнирнинг плей-офф босқичи Олимпия тизими бўйича, мағлубларни турнирдан чиқариб ташлаш билан ўтказилади. Португалия мусобақанинг дастлабки турида “F” гуруҳида Чехия билан баҳс олиб боради. Португалия-Чехия ўйини 19 июнь куни бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Роналду профессионал ўйинлар сони бўйича мутлақ жаҳон рекордини ўрнатгани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Роналду Португалия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг