Роналду жаҳон рекордини ўрнатди

Спорт

image

Португалия терма жамоаси ва “Ал-Наср” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду профессионал ўйинлар сони бўйича мутлақ жаҳон рекордини ўрнатди.

12 июнга ўтар кечаси Португалия ва Ирландия терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди ва бу ўйинда 39 ёшли Роналду дубл қайд этди.

Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) маълумотларига кўра, ушбу учрашув ҳужумчи учун проф даражадаги 1226-ўйин бўлди. Бу кўрсаткич бўйича у  1225 та ўйин ўтказган Бразилия терма жамоасининг собиқ дарвозабони Рожерио Сенини ортда қолдирди.

Умумий ҳисобда, Роналду миллий чемпионатларда 698 та учрашувда иштирок этди. Португалиялик футболчи кубок турнирлари ва суперкубокларда 101 ўйин ўтказди. Криштиану халқаро клублар мусобақаларида 220 та, Португалия терма жамоасида эса 207та учрашувда майдонга тушди.


Мақола муаллифи

Теглар

Роналду Португалия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made