Роналду ҳимоячиларга муаммо туғдириш бўйича АПЛда энг охирида
Спорт
−
02 Октябрь 2021
9447“Манчестер Юнайтед”нинг 36 ёшли ҳужумчиси Криштиану Роналду Англия Премьер лигасида бир учрашувда рақиб ҳимоячиларига босим ўтказиш даражаси бўйича энг ёмон натижа қайд этган ҳужумкор футболчи ҳисобланади. Бу ҳақда “The Athletic” хабар берди.
Ушбу рейтинг бўйича АПЛда энг ёмон натижани қайд этаётган Роналду рақиб ҳимоячиларига ҳар ўйинда ўртача ҳисобда 2,7 марта босим ўтказади.
Рўйхатда “Кристал Пэлас”нинг 28 ёшли ивуарлик ҳужумчиси Уилфрид Заха ва “Брайтон” футболчиси Нейл Маупе дастлабки икки ўринни банд этган. Улар бир ўйинда тўп рақибда бўлган пайтда 20 марта босим уюштиради. Кучли учликни “Ливерпуль”нинг португалиялик ҳужумчиси Диого Жота (19,8) якунлаб берган.
Эслатиб ўтамиз, Криштиану Роналду АПЛ жорий мавсумида 4 ўйинда майдонга тушиб, 4 марта рақиблар дарвозасини ишғол этди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь