Роналдо ўзидан 14 ёш кичик қизга уйланди
Спорт
−
27 Сентябрь 2023
106317Икки карра жаҳон чемпиони ва икки марта “Олтин тўп” соҳиби бўлган Роналдо таниқли модельер Селина Локс билан расман турмуш қурди. Бу хабарни жуфтлик ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида эълон қилди.
“Маrcа” нашрининг аниқлик киритишича, зиёфат бразилиялик 47 ёшли футболчининг Ибитсадаги уйида ташкил қилинган. Tўй маросимида 400 киши иштирок этган.
Айтиш жоиз, бу Роналдонинг 3-бор уйланиши.
У Бразилия терма жамоаси сафида 99 та ўйинда майдонга тушиб, 62 та гол ва 25 та голли узатмага муаллифлик қилган. 1994-2011 йиллар давомида миллий терма жамоа шарафини ҳимоя қилган тўпурар икки маротаба жаҳон ва қитъа биринчилигини қўлга киритган.
Роналдонинг рафиқаси бразилиялик модельер ва ишбилармон аёл – Селина Локс эса ўзининг косметика ва парфюмерия линиясига эгалик қилади ва хайрия ишлари билан шуғулланади. У 33 ёшда, яъни Роналдудан 14 ёш кичик. Улар 2015 йилдан бери учрашиб юрган.
Маълумот учун, Локснинг сурати кўплаб таниқли журналларнинг муқовасида чоп этилган ва модельер Vogue, Bazaar, Lʼofficial, Cosmopolitan ҳамда Dior каби брендлар билан ишлаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь