Роналдо Бразилия футбол федерацияси президентлигига номзодини қўяди
Спорт
−
17 Декабрь
1080Бразилия терма жамоасининг собиқ футболчиси Роналдо мамлакат футбол федерацияси янги президенти лавозимига номзод бўлди. Бу ҳақда “Globo” хабар берди.
“Менда юзлаб сабаблар бор, лекин энг муҳими жаҳон даражасида Бразилия футболига ҳурматни тиклаш. Кўпинча одамлар мени кўчада тўхтатиб, фаолиятимни давом эттиришимни сўрашади, чунки терма жамоадаги вазият ҳозир ҳам майдонда, майдон ташқарисида ҳам яхшиси эмас”, дейди Роналдо.
СБФ янги президенти учун сайловлар 2026 йилнинг мартидан кечиктирмай ўтказилиши керак.
Маълумот учун, Роналдо Назарио ҳозир 48 ёшда ва Испаниянинг “Вальядолид” клуби президенти ҳисобланади. У футболчилик фаолияти давомида “Крузейро”, ПСВ, “Барселона”, “Интернационале”, “Реал Мадрид”, “Милан” ва “Коринтианс” каби жамоаларда тўп тепган.
LiveБарчаси