Роналдиньо тарихдаги энг яхши футболчи ким эканини айтди

Спорт

image

2005 йилги “Олтин тўп” соҳиби, бразилиялик Роналдиньо Пелени тарихдаги энг яхши футболчи ҳисоблади. Бу ҳақда собиқ футболчи “RikReddy” YouTube каналидаги қисқа чиқишида маълум қилди.

“Футбол тарихидаги энг яхши футболчи бу Пеле”, деб жавоб берди Роналдиньо.

Шунингдек, Роналдиньо ким кучли Пеле, Месси ёки Роналдиньо деган саволга ҳам Пеле, деб жавоб қайтарди.

Маълумот учун, Пеле – бразилиялик футболчи, футбол тарихидаги энг буюк ўйинчилардан бири сифатида тан олинган. У 1940 йил 23 октябрда Бразилиянинг Трес-Короас шаҳрида туғилган. Пеле уч марта жаҳон чемпиони (1958, 1962, 1970) бўлиб, рекорд ўрнатган. У Бразилия терма жамоаси сафида 92 та ўйин ўтказиб, 77 та гол урган. “Сантос” ва “Нью-Йорк Космос” каби клублардаги Пеле фаолияти давомида мингдан ортиқ гол уриб, катта муваффақиятларга эришган.


Мақола муаллифи

Теглар

Месси Роналдиньо Пеле

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг