Ромелу Лукаку “Челси”да тиббий кўрикдан ўтди. У Англияга қайтмоқда

Спорт 1308
image

Бельгия терма жамоаси ва “Интер” ҳужумчиси Ромелу Лукаку тез орада “Челси” футболчисига айланиши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Бугун, 9 август куни 28 ёшли ҳужумчи Миландаги “Колумб” клиникасида Лондон клуби учун тиббий кўрикдан ўтди. Лукаку шартномани имзолаш учун шу ҳафта Лондонга келади. Футболчи билан бирга унинг агенти Федерико Пасторелло ҳам бўлади.

Футболчи аллақачон “аристократлар” билан шахсий шартнома шартларини келишиб олган ва бельгиялик футболчига солиқлардан ташқари 12 миллион евро йиллик маош тўланади.

Қайд этилишича, лондонликлар форвард учун 115 миллион евро тўлайдилар. 

Маълумот ўрнида, Ромелу Лукаку Италия чемпионатининг ўтган мавсумида “Интер” сафида 36 та ўйинда майдонга тушиб, 24 та гол ва 10 та голли узатмани амалга оширган.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 21
Рейтинг: 3
t
×