Романо “Ливерпуль”нинг янги бош мураббийи ким бўлишини айтди

Спорт

image
Испаниялик мутахассис Андони Ираола янги мавсумдан бошлаб “Ливерпуль”нинг бош мураббийи бўлади. Бу ҳақда таниқли журналист Фабрицио Романо хабар берди.

Унинг маълум қилишича, Ираоланинг тайинланиши бўйича музокаралар сўнгги икки кун ичида сезиларли даражада илгарилаган ва томонлар келишувга эришган.

43 ёшли Андони Ираола 2017 йилдан буён мураббийлик фаолияти билан шуғулланиб келади. У сўнгги уч мавсум давомида бошқарган “Борнмут” клубида юқори натижаларга эришиб, мухлислар ва мутахассислар ҳурматини қозонган.

“Олчалар” лақаби билан танилган жамоа Ираола қўл остида 2025–2026 йилги мавсумда Англия Премьер-лигасида олтинчи ўринни эгаллаб, Европа лигасининг асосий босқичига йўлланма олди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 30 май куни Арне Слот “Ливерпуль” бош мураббийи лавозимидан озод этилганди. Бунга жамоанинг 2025–2026 йилги Англия Премьер-лигаси мавсумини бешинчи ўринда якунлагани сабаб бўлган.

“The Athletic” нашрининг хабар беришича, мазкур қарор Слот учун кутилмаган бўлган. Чунки бундан аввал клуб раҳбарияти 47 ёшли мутахассисни қўллаб-қувватлашини билдирган ва у янги мавсумга тайёргарлик ишларида фаол иштирок этиб келаётган бўлган.

Мақола муаллифи

Теглар

“Ливерпуль” Фабрицио Романо Андони Ираола

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг