“Рома” базасидан 20 та снаряд топилди

Спорт 4447
image

“Рома” футбол жамоасининг ўқув базасида Иккинчи Жаҳон урушидан қолган 20 та снаряд топилди. Бу ҳақда футбол клуби Матбуот хизмати хабар бермоқда.

ОАВ, шунингдек, клуб янги машғулотлар майдончаларини яратмоқчи бўлган жойда ғайриоддий топилма топилганлигини хабар қилди.

"Иккинчи Жаҳон уруши снарядларини бизнинг Тригориядаги базамиздан муваффақиятли олиб чиққан Италия армиясига ва уларнинг сапёрлар отрядига катта раҳмат", дейилади клуб баёнотида.

Маълумот ўрнида, “Рома”нинг Тригориядаги Фулвио Бернардини номли ўқув маркази 1977 йилда ташкил этилган.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 183
Рейтинг: 3
t
×