Rolls-Royce иш вақти ва иш ҳақини қисқартирмоқчи

Олам

image

Буюк Британиянинг люкс классдаги автомобиллар ишлаб чиқарувчи Rolls-Royce компанияси заводларидаги ишни тўхтатиши, иш вақти ва иш ҳақини қисқартириши тўғрисида ходимларини огоҳлантирди. Бу ҳақда "Financial Times" маълумот берди. 

Коронавирус пандемияси натижасида компания маҳсулотларига талаб кескин тушиб кетган. Шу сабабли Rolls-Royce харажатларини камайтириш мақсадида юқоридагиларни амалда қўллаши мумкин. 

Компания яқин ҳафталарда ходимларга қўшимча маълумот берилишини айтган.

Ҳозирча компания ишдан бўшатиш ҳақида режа тузмаяпти. Rolls-Royce охирги марта жорий йилнинг май ойида 9 мингта ходимини ишдан бўшатганди.

Маълумот учун, кеча, 27 октябрь куни Rolls-Royce акцияларининг 2,4 фоизини йўқотди. Жорий йил бошидан буён компаниянинг капиталлашуви 67,7 фоизга камайган ва у ҳозирда тахминан 4,4 миллиард фунт стерлингни ташкил этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

пандемия

Баҳолаганлар

62

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг