Родригонинг “Реал”даги келажагига ойдинлик киритилди

Спорт

image

“Реал” ҳужумчиси Родриго “Манчестер Сити” қизиқиш билдираётганига қарамай, Мадрид клубида қолади. Бу ҳақда футбол журналисти Родра X саҳифасида маълум қилди.

Манбага кўра, “Реал Мадрид” Родригони тўлиқ қўллаб-қувватлайди ва унга янги мавсумда асосий ўйинчилардан бири сифатида ишонмоқда. 23 ёшли форварднинг атрофидагилар унга бошқа клуб ҳақида ўйламаслигини айтган. 

Қайд этилишича, клуб бразилиялик футболчига стандарт ўйинлар бўйича тўлиқ эркинлик беришга тайёр.

Дастлаб, Родриго Килиан Мбаппе жамоасига ўтганидан кейин жамоадаги ўрнини йўқотиши мумкинлиги ҳақида гап-сўзлар янграганди, бироқ “Реал” ҳар икки футболчига асосий таркибдан жой кафолатламоқчи.

Маълумот учун, ўтган мавсумда Родриго барча мусобақаларда 51 та ўйинда қатнашиб, 17 та гол урди ва 9 та голга ассистентлик қилди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар амал қилади. “Transfermarkt” порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 100 миллион еврони ташкил қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Манчестер Сити Родриго

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made