Родри “Барселона” футболчиси – Романо
Спорт
−
08:36 336 1 дақиқа
2026 йилги Жаҳон чемпионатининг энг яхши ўйинчиси Родри фаолиятини Испаниянинг “Барселона” клубида давом эттиради. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Романонинг хабарига кўра, Каталония клуби Родри трансфери учун “Манчестер Сити”га умумий қиймати 76,5 миллион евро, яъни 65,3 миллион фунт стерлинг тўлайди.
Хабарларга кўра, 2024 йилги “Олтин тўп” соҳиби 19 август куни “Камп Ноу”да бўлиб ўтадиган Жоан Гампер кубоги ўйинидан олдин Каталония клуби футболчиси сифатида таништирилиши мумкин.
Родри “Барселона”да узоқ муддатли жароҳати сабаб сафдан чиққан Френки де Йонгнинг ўрнини босиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Реал Мадрид” ҳам Родри билан шартнома имзолашга ҳаракат қилган эди. Аммо 30 ёшли ярим ҳимоячи “Барселона”га ўтишни танлади.
Live
БарчасиРодри “Барселона”га ўтди – Романо
16 август