Ривалдо ва Неймарнинг синглиси давлат тўнтаришига аралашиб қолди

Спорт

image

Бразилиядаги давлат тўнтаришига собиқ футболчи Ривалдо ва “Ал-Ҳилол” футболчиси Неймарнинг синглиси Рафаэлла Сантос аралашиб қолди. Бу ҳақда “Marca” хабар берди.

Манбага кўра, Бразилияда Президент Лула да Сильва сайловларда ғалаба қозонганидан сўнг бошланган тартибсизликларда бразилиялик собиқ футболчи Ривалдо ва Неймарнинг синглиси Рафаэлла Сантос иштирок этган.

Прокуратура уларни давлат тўнтаришига уринишларни молиялашда айбламоқда. Тартибсизликлар Лула да Сильванинг Жаир Болсонаро устидан қозонган ғалабасига қарши қаратилганди. Ривалдо ва Рафаэлла Сантос ҳозирда федерал полиция томонидан тергов марказида бўлиб турибди.

Бразилиянинг собиқ президенти Болсонаронинг тарафдорлари оммавий равишда давлат тўнтариши учун сафарбар қилинди. Бу сафарбарликлар мамлакатда тартибсизликларга сабаб бўлди. Қўлга олинганлардан кўрсатмалар олинаётганда эса, “Барселона”нинг собиқ ҳужумчиси ва Неймарнинг синглиси ушбу давлат тўнтаришига уринишларни молиялаштирган шахслар орасида эканлиги маълум бўлди.

Ривалдо бу иш учун деярли 10 минг евро берганликда айбланмоқда, бироқ унинг юристлари айбловни рад этиб, у муҳтож одамларга бор-йўғи 380 евро ажратганини таъкидламоқда. Рафаэлла Сантос тарафдорлари ҳам унинг намойишларга ҳеч қандай пул ажратмаганини айтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Неймар Бразилия давлат тўнтариши Ривалдо Рафаэлла Сантос

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг