Риши Сунак Францияни табриклади

Спорт

image

Буюк Британия Бош вазири Риши Сунак Қатарда давом этаётган Жаҳон чемпионатининг ярим финалида Франция терма жамоасига омад тилади. Англия терма жамоаси турнирнинг чорак финалида амалдаги жаҳон чемпионига ютқазиб қўйганидан кейин Сунак Twitter'да французларни табриклади.

"Ҳарри (Кейн) ва жамоа ғалаба қозониш учун қўлидан келган барча ишни қилди, аммо натижа биз кутгандай бўлмади. Жамоа ўзи билан фахрланиши мумкин. Франция терма жамоасига кейинги босқичда омад тилаймиз", деб ёзди Сунак.

Франция терма жамоаси инглизларни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Қатарда бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионатининг ярим финалида жамоа марокашликлар билан тўқнаш келади. Учрашув 14 декабрь куни "Ал Байт" стадионида бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Qatar2022 Rishi Sunak

Баҳолаганлар

39

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг