Римда АҚШ-Эрон музокараларининг 2-раунди бошланди (видео)
Олам
−
19 Апрель
1794Италия пойтахти Римда бугун, 19 апрель куни АҚШ ва Эрон ўртасида Теҳрон ядровий дастурини ҳал қилиш бўйича музокараларнинг иккинчи раунди бошланди. Бу ҳақда Эрон давлат телерадиокомпанияси (IRIB) хабар берди.
Маслаҳатлашувлар Уммон элчиси қароргоҳида ўтказилмоқда. Аввалроқ Эрон ТИВ расмий вакили Исмоил Бағий Италия пойтахтида билвосита музокаралар Уммон Ташқи ишлар вазири Бадр ал-Бусайдий воситачилигида ўтказилишини маълум қилганди.
Билвосита музокараларда қатнашиш учун бугун, 19 апрель куни эрталаб Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи Римга етиб борди. Вазир италиялик мавқедоши Антонио Таяни билан музокара ўтказди.
Маълумот учун, 12 апрель куни Уммонда Теҳрон ва Вашингтон ўртасида Эрон ядровий дастури атрофидаги вазиятни ҳал қилиш учун Маскат воситачи сифатида билвосита музокаралар ўтказилганди. Эрон томонидан Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи, АҚШдан эса Президентнинг махсус вакили Стивен Уиткофф иштирок этди.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, учрашув конструктив ва тинч муҳитда ўтган. ТИВ маълумотларига кўра, Уиткофф ва Ароқчи музокаралар жойини тарк этиб, Уммон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари иштирокида бир неча дақиқа суҳбатлашган.
LiveБарчаси