Рим Папаси тахтдан воз кечиши мумкин. Бунга сабаб нима? 

Олам

image

Насроний католикларнинг маънавий етакчиси — Рим Папаси Франциск соғлиғи сабабли тахтдан воз кечиши мумкин. Бу ҳақда “Libero” нашри хабар берган.  

Таъкидланишича, бу борада Ватикан доираларида бир қатор миш-мишлар пайдо бўлмоқда. Нашр жорий йилнинг декабрь ойида Рим Папасининг 85 ёшга тўлишига эътибор қаратган. Ундан олдинги Рим Папаси Бенедикт XVI ҳам худди шу ёшда тахтдан воз кечган. 

Маълум қилинишича, Рим Папасининг 12-15 сентябрга режалаштирилган Венгрия ва Словакияга сафари унинг аҳволига боғлиқ бўлади. Ҳозирча бу сафар тасдиқланган. 

Қайд этилишича, Франциск ёшлигида оғир пневмонияни бошдан ўтказиб, ўпкасининг бир қисми олиб ташланганига қарамай, соғлом. Охирги пайтларда у фақат оёғидаги оғриқдан шикоят қилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июль ойида 84 ёшли Францискнинг йўғон ичагида операция ўтказилган.  

Маълумот ўрнида Франциск 2013 йилнинг 13 мартидан буён Рим Папаси лавозимини эгаллаб келмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Рим Папаси

Баҳолаганлар

242

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг