Рим Папаси операциядан кейин илк бор оммага кўриниш берди 

Олам

image

Аввалроқ, насроний католикларнинг маънавий етакчиси — Рим Папаси Францискнинг йўғон ичагида операция ўтказилгани ҳақида хабар бергандик. 

Рим Папаси Франциск жорий йилнинг 4 июль куни ўтказилган операциядан кейин илк бор кеча, 11 июль куни оммага кўриниш бериб, анъанавий якшанба хутбасида қатнашган. Бу ҳақда “Vatican News”га асосланиб хабар берилган.  

“Барчангизга раҳмат, мен сизларнинг яқинлигингиз ва қўллаб-қувватлашингизни ибодатларингиздан ҳис қилдим. Сизларга чин юракдан раҳмат. Шифохонада ётган кунларимда Италияда ҳам, бошқа мамлакатларда ҳам барчага яхши тиббий ёрдам кўрсатиш қанчалик муҳим эканлигига амин бўлдим”, деган Франциск ўзи даволанаётган Агостино Жимелли шифохонасининг балконидан туриб. 

У унга ёрдам берган шифокорларга миннатдорлик билдирган ва йиғилганларни бутун дунёда оғир аҳволда бўлган беморларнинг соғлиғи учун ибодат қилишга чақирган. 

Йиғилганлар, ўз навбатида, Рим Папасининг қайтиб келганидан хурсанд бўлган ва унга куч ҳамда соғайишини тилаган. 

Маълумот ўрнида Франциск 2013 йилнинг 13 мартидан буён Рим Папаси лавозимини эгаллаб келмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Рим Папаси Франциск

Баҳолаганлар

30

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг