Саида Мирзиёева Рим Папаси билан учрашди
Жамият
−
12 Декабрь 4966 1 дақиқа
Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева кеча, 11 декабрь куни Шайх Зоид номидаги “Инсоний биродарлик” мукофоти ҳайъати йиғилиши доирасида Рим Папаси Лев ХIV билан учрашди. Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида ёзди.
Маълум қилишича, Саида Мирзиёева Рим Папаси билан Шайх Зоид номидаги “Инсоний биродарлик” мукофотининг маданиятлараро ва динлараро англашувни кенгайтиришга қаратилган фаолиятининг асосий йўналишларини муҳокама қилган.

Шунингдек, Ўзбекистонда турли конфессиялар вакиллари, жумладан, католиклар, тотувлик ва бағрикенглик муҳитида яшаётгани таъкидланган. Мукофот бу қадриятларни халқаро миқёсда мустаҳкамлашга интилмоқда.
Бундан ташқари, бутун дунёда ишончни мустаҳкамлаш ва инсонпарварлик тамойилларини илгари суришга қаратилган лойиҳалар устида ҳамкорликда ишлашга тайёрлик билдирилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 10 декабрь куни Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Туркманистоннинг Аваза шаҳрига ташриф доирасида Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг тўнғич қизи Огулжаҳон Отабоева билан учрашганди. Мирзиёеванинг билдиришича, учрашувда гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш, ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, болаликни ҳимоя қилиш соҳасида тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинган.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь