Рим Папаси Қозоғистон учун дуо қилишга чақирди
Олам
−
11 Апрель
10743Кеча, 10 апрель куни Ватиканда бўлиб ўтган умумий тингловчилар йиғилишида Рим Папаси барча диндорларни табиий офат оқибатларидан азият чекаётган Қозоғистон халқи учун дуо қилишга чақирди. Бу ҳақда “Vatikan News” нашри хабар берди.
Папа 2022 йилда Қозоғистонга ташриф буюрганини эслаб, республика халқига маънавий яқинлик ҳис қилишини айтган.
“Мамлакатнинг кўплаб ҳудудларига таъсир кўрсатган ва минглаб одамлар ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлган кенг кўламли сув тошқинлари муносабати билан айни пайтда Қозоғистон халқига руҳий яқинлигимни билдирмоқчиман. Мен барчани ушбу табиий офат оқибатларидан азият чекканлар учун дуо қилишга чақираман”, деган у.
Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг сўнгги маълумотларига кўра, Қозоғистонда сув тошқини даври бошланганидан буён 96 472 киши қутқарилган, улардан 31 640 нафари болалардир. Ҳозирда Қозоғистоннинг 10 та ҳудудида маҳаллий фавқулодда вазиятлар эълон қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев мамлакатнинг қатор ҳудудларида сув тошқини туфайли юзага келган фавқулодда вазият юзасидан халқдан узр сўраб чиққан эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь