Рим Папаси аёлни ургани учун кечирим сўради (видео)

Олам 4016

Рим Папаси янги йил арафасида зиёратчи аёлни қўлига уриб, унга танбеҳ бергани учун узр сўради. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Гап шундаки, ўтган йилнинг 31 декабрь куни Папаси Франциск Муқаддас Пётр майдонида диндолар билан кўришди. Папани кўришга келганлар орасидан бир аёл унинг қўлини ушлаб, куч билан ўзига тортди. Шунда Папа унинг қўлига уриб, уршиб берди.

1 январь куни эса Рим Папаси Франциск ўз хатти-ҳаракати учун кечирим сўради.

“Сабр – бу севги. Баъзида биз сабрни йўқотамиз, кеча мен билан бўлганидек. Бугун мен кечаги ёмон ҳолат учун кечирим сўрайман”, деди понтифик анъанавий тарзда Муқаддас Пётр майдонига йиғилган диндорларга қарата.

Маълумот учун, 83 ёшли Франциск ҳисоб бўйича 266-Папа. У 2013 йилда Бенедикт XVI ўрнига сайланган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 110
Рейтинг: 3
t
×