Республика махсус комиссияси қарори билан қатор фаолият турларига рухсат берилди

Жамият

image

Ўзбекистон коронавирус кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси қарори билан қатор фаолият турларига рухсат берилди.

Хусусан, Ўзбекистонда Damas русумли (ва бошқа турдаги барча) автотранспорт воситаларида йўловчиларни ташиш, караоке ва бильярд заллари, SPA салонлари фаолиятига рухсат берилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ`га Бизнес-омбудсман Матбуот хизмати маълум қилди.

Бизнес-омбудсман ташаббуси билан Республика махсус комиссияси томонидан рухсат берилган мазкур фаолият турлари белгиланган санитария-эпидемиологик тартибларга қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширишлари шарт.

Аввалроқ, 28 январдан концерт дастурлари ўтказиш рухсат берилганди ва умумий овқатланиш муассасаларининг иш вақтига ўрнатилган чеклов бекор қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

карантин

Баҳолаганлар

486

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг