Кафе ва ресторанларга қўйилган карантин чекловларидан бири бекор қилинди

Local

image

Ўзбекистонда умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектлар томонидан соат 8:00 дан 23:00 гача бўлган даврида фаолият юритиши билан боғлиқ бўлган чекловлар бекор қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон коронавирус кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси қарорида белгиланди.

Вазирлар Маҳкамасининг “Тунги вақтда фаолият юритувчи умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектларда жамоат хавфсизлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 24 июлдаги 624-сон қарори талаблари доирасида фаолиятни ташкил этилишига рухсат берилди.

Шу ўринда таъкидлаб ўтиш жоизки, ҳозирда дунёнинг қатор мамлакатларида коронавирус билан боғлиқ вазиятнинг кескинлашуви натижасида карантин ҳаттоки ижтимоий ва иқтисодий соҳалар фаолиятини тўхтатиш каби чекловлар ҳамон давом этмоқда.

"Республика махсус комиссияси Ўзбекистон халқидан коронавирус инфекциясини тарқалишини олдини олиш мақсадида санитария-эпидемиологик қоидаларга қатъи риоя этишлари ҳамда мамлакатда эпидемиологик барқарорликни таъминлаш борасида эришилган бугунги вазиятни бардавом бўлиши учун шахсий масъулиятни оширишларини сўраган.


Tags

Rate Count

245

Rating

3

Rate this article

Share with your friends